Шоҳруҳхондан янгича талқин
Сана: 24.01.2014
6590
қайноқ
Шоҳруҳхон яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиосида “Янги қўшиғим” номли таронасининг премеьрасини ўтказди.
Тез фурсат ичида мазкур қўшиғининг клипини ҳам тақдим этяпти. Компьютер мутахассиси Бахтиёр Латифҳўжаев, бадиий раҳбар Рустам Муродов ҳамда Ёлқин Тўйчиев, продюссер Иззатилла Намозовичлар меҳнатининг самарасини айни шу клипда гувоҳи бўласиз. Шоҳруҳхонинг мазкур янгилиги чиндан ҳам унинг ижодидаги антиқа янгилик. Мушукнинг кўзларидаги меҳр-муҳаббат сизни таъсирлантирмай қўймайди. Эҳтимол бу жониворнинг хислатларини ижодкорда ҳам учратиш мумкиндир, яъни мушукларга хос эркаланишларни назарда тутяпмиз. Мушукнинг хонанда билан қандай ўхшаш томонлари борлигини балки клипни томоша қилгач аниқроқ билиб оларсиз.