Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

Сана: 10.05.2016 5141

Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг “Ҳар кунинг улуғ неъмат” номли яккахон концерт дастури кўнгилдагидек ўтди.  Ажойиб саҳна декорацияси, чироқлар ёғдуси, дилга яқин тароналар, рақслар жилоси,  дуэтлар, ҳазил-мутойибаларга бой дастур ҳақида батафсил тўхталамиз.

Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

Концерт бошида катта мониторда Сардор Раҳимхон тасвири кўрсатилди ва дил сўзларини, кечинмаларини шу фотосуратлар остида томошабинларга сўзлаб берди. Дастур “Ишонмасман” қўшиғи билан старт олди. Хонанда шу қўшиқдан сўнг мухлислари ва меҳмонлари билан саломлашиб, “Беғуборгинам” қўшиғини ижро қилди. “Азизам” таронасини ижро қилганида “Наврўз” рақс ансамблининг лобар қизлари ўз рақслари билан томошабинларни хушнуд этишди. Дастур “Соғинди юрак” дуэти билан давомланди.

Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

“Отажон”, Ўғлим”, “Ҳабибим” қўшиқлари кетма-кет ижро этилди. Шундан сўнг кутилмаган дуэт Ҳалимахоним билан бирга “Ҳалима” қўшиғини куйлашди. Шу билан концертнинг биринчи қисми якунланди. Хонанда иккинчи блокка тайёргарлик кўргунича “Cоmedy Uz” резидентлари Ҳасан Ва Ҳусан триоси кутилмаган саҳна кўринишлари билан барчани кайфиятини юқори даражага кўтаришди. Иккинчи қисм “Назар-назар” таронаси билан бошланди. “Қаранг кўз очиб қаранг” таронасини куйлаганида томошабинлар ўйга толишди. Чуқур маънога эга бўлган ҳаётий композиция “Дўст” таронасига уланди.

Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

Бу мусиқий асарни хонанданинг бир ўзи эмас, ёш мухлиси билан бирга ижро қилди. “Омон-омон”, “Хоразмча” қўшиқларидан сўнг “Йиғлар осмон” дуэтини Шохрух реппер билан куйлади. 9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Аскар онаси” номли янги қўшиғини ижро этди. Бу қўшиқ янграганида ҳамма ўрнидан туриб олқишлашди. Концерт “Маликам” таронаси билан давомланди. “Жамилахоним”ни ижро этганида мухлислар рақсга тушди. “Онам”, Фаридам”, Бирга бўлайлик”, “Санамжон” композициялари кетма-кет ижро қилинди.

Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

Концерт “Ё раб” қўшиғи билан якунланди.

Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

Мазкур концерт Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси  томонидан ташкиллаштирилган.

Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил Cардор Раҳимхоннинг концерт дастуридан батафсил

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol