“Майли ёр” Фарруҳ Раимовдан премьера

Сана: 03.06.2015 3215 қайноқ

Сайтимиз орқали яқиндагина ҳавола этилган фоторепортажлардан бири хонанда Фарруҳ Раимовнинг янги қўшиғи учун ишланаётган видеоклип суратга олиш жараёнларидан эди. Бугун эса ана шу тарона ва унга яратилган видеонинг премьерасини қарши олинг. “Майли ёр” номли тарона “Ўзбегим таронаси” радиосини иҳтиёр этган мухлислар томонидан илиқ қарши оланганини ҳисобга олсак, видеоклип ҳам кўпчиликка манзур келишига ишонамиз. “9999” студияси режиссёри Ҳуршид Собиров бошчилигида тасвирга олинган видеоклипни биринчилардан бўлиб сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозим, “Майли ёр” таронасининг сўзи Нодир Азимов, мусиқаси Иқбол Муҳаммад, аранжировкаси эса Аҳлиёр Азимовга тегишли. Фарруҳ Раимовнинг яккахон ижодига баҳо беринг, янги қўшиқ ва клип ҳақидаги фикрларингизни ёзиб қолдиришни унутманг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol