"Манго" гуруҳидан янги қўшиқ премьераси
"Манго" гуруҳи йигитлари томонидан яратилган янги қўшиқни сайтимиз орқали қарши олинг! "Сабр" номли тарона сокин йўналишда ёзилган.
Гуруҳ аъзоси бўлган Азиз Саидумаров ғояси асосида яратилган қўшиқ инсонга романтик кайфият баҳш этади. Бу ўринда ижрони ҳам алоҳида таърифлаш зарур. Ҳар бир гуруҳ вакилининг ижросига аъло баҳо бериш мумкин.
Инсонни бироз ўйланишга мажбур қиладиган таронанинг матни Ҳамдам Собировга тегишли. Аранжировкасини эса Ойбек Муқимов тайёрлаган.
Гуруҳ ижодкорлари биргаликда, яъни ҳамжиҳатликда яратаётган қўшиқлари мухлисларига ҳам маъқул келишига умид қилишмоқда.
Ижод давомида гуруҳ вакиллари ҳали кўплаб тароналарни биргаликда ўзлари яратишларини қўшимча қилишди. Бизэса ижод намуналарини сизга тақдим этиб борамиз.
"Манго" гуруҳидан янги "Сабр" таронасини тинглаб, гуруҳ вакиллари иқтидорига баҳо беринг!