Сардор Раҳимхон “Азизим” таронасига қайтадан клип суратга олдирди.
Жорий йилда тўхтамасдан ижод қилиб, кетма-кет тарона ва видеоклипларни тақдим этаётган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон навбатдаги видеоклипи устида иш олиб бормоқда. Аввал биз сайтимиз орқали “Азизим” номли композициясига олинаётган видеоклип ҳақида маълумот берган эдик. Бироқ, мазкур қўшиққа Сардор Раҳимхон қайтадан клип суратга олдирди. Қизиқ нима учун хонанда деярли тайёр бўлган видеомаҳсулотдан воз кечди? Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Сардор Раҳимхон билан боғландик.
“ Биласизми, агар сабабини айтсам ишонмайсиз. Ҳақиқатдан ҳам “Азизам” таронасига қайтадан видеоклип тасвирга олдик. Тарихда бўлмаган ҳодиса юз берди. Бобур Йўлдошев ҳамда Асал Шодиева ижросидаги “Азизим” клипининг сюжети “Санамжон” қўшиғимга жуда ҳам мос тушди. Шу сабабли икки таронанинг ўрнини алмаштирдик. Демак, “Санамжон”нинг клипи битди. Ана ундан кейин “Азизим”га қайтадан видеоклип суратга олдик. Режиссёр Дилмурод Агзамов. Бош ролларни Дониёр Ҳафизов ҳамда Юлдуз Ражабова яратди” – дея барчасига хонанда Сардор Раҳимхон ойдинлик киритди. Демак, тез кунда бир эмас, иккита видеоклип намойиш этилиш арафасида. Ҳозирча суратга олиш жараёнидан қайноқ фотосуратларни томоша қилиш имконига эгасиз. Марҳамат.