Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 80 ёшни қарши олдилар.
Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 80 ёшни қарши олдилар.
Шу муносабат билан фарзандлари улар учун кутилмаган совға тайёрлашди. Хонадонлари кўчасини декорациялар билан ясатишди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг "Ота-онам хожи қиламан" қўшиқлари садосида тантана бошланди. Барчасини инстаграм саҳифамиздаги видеода кўришингиз мумкин.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг апрель ойида Устоз санъаткоримиз Гулчеҳра Саъдуллаева ҳам 70 ёшни қарши олган эдилар. Пандемия бўлганлиги сабабли, фарзандларига дийдорлашиб табриклаш имкони бўлмаган эди. Aммо турмуш ўртоқларининг таваллуд айёмлари билан бирга нишонлаш насиб қилди. Ота-оналари учун мана шундай унутилмас табриклаш маросимини ўтказишди. Биз ҳам жамоамиз номидан севимли санъаткорларимизга узоқ умр тилаймиз ва туғилган кунлари билан табриклаймиз!