Хонанда Ҳадичадан янги фотосессия ҳамда кутилмаган ижодий янгиликлар
Сана: 21.02.2017
4892
Бир нечта қўшиқлари билан халқимиз меҳрини қозонган хонанда Ҳадича янги фотосессиясини тақдим этмоқда. Сўнгги кунларда бир нечта лойиҳалар устида иш олиб бораётган хонанда тез кунда янги қўшиғини радиотўлқинлар орқали тақдим этишини ҳам маълум қилди. “Билмадим жоним” номи остида яратилаётган тарона унинг доимий ҳамкорларига айланиб улгурган Шоҳжахон Эргашев ҳамда Аҳрорбек Муродов билан бирга яратилмоқда. Қўшиқни яратишда Фазлиддин Ҳожиниёзов ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанданинг “Бир гўзал” номли композициясига ишланган клип ҳам тайёр. Яқин кунларда бу видеоклип ҳам омма эътиборига намойиш этилади. Ҳозирча Ҳадича томонидан тақдим қилинган янги фотожамланмадан баҳра олинг. Қўшиқ ва видеоклип эса тез кунда.