Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

Сана: 25.11.2014 4567

Яқиндагина янги дуэт таронаси учун яратилган видеоклипи сайтимиз орқали премьера килинган ширали овоз соҳибаси Нилуфар Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзининг концерт дастурини тақдим этди. 

Икки кунлик концерт дастури Истанбулдаги ''Kartal Bulent Ecevent'' ҳамда ''Bakirkuy Cem Karaca'' маданият марказларида бўлиб ўтди. 

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

Ўзбек санъатига ошуфта қалбларни чорлаган концертда нафақат юртдошларимиз ўзбекларни, балки турли миллат вакилларини кўриш қувонарли эди.

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

 Дастур уч блокдан иборат бўлиб, Нилуфар яккахон ижодидаги барча қўшиқларни ижро этди.

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

Бундан ташқари, концертнинг энг ёдда қоларли жиҳатлари Dj Piligrim билан ижро этилган ''Дилим'' қўшиғининг видеоклипи томошабинларга намойиш этилгани бўлди. 

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

Айтиб ўтишимиз лозимки, Нилуфарнинг ҳар бир блок учун алоҳида тайёрлаган либослари томошабинларда катта таассурот колдирди.

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

Яна бир эътиборли томони шундаки, Нилуфар репертуаридаги қўшиқлар мусиқаси профессионал турк созандалари томонидан жонли равишда ижро этилди.

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

Муваффақиятли ўтган концерт билан Нилуфарни қутлаймиз ва мухлислари сони кўпайиб, қўшиқлари дунё бўйлаб таралсин, деб тилак билдирамиз.

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди 

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди 

Нилуфар Туркияда ҳам мухлислар орттирди

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol