Моҳимдан янги видеоклип тез кунда
Ёш бўлишига қарамай, қисқа фурсат ичида халқимиз назарига тушиб, мухлислар олқишига сазовор бўлаётган хонанда Моҳим яқиндагина янги таронасини сайтимиз орқали тақдим этган эди.
Орадан кўп ўтмай янги яна бир композицияни ёзиб тугаллаб, унга видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборди.
"Сенсиз" деб номланган ушбу таронанинг сўзи Иброҳим Жиянов томонидан ёзилган бўлиб, мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган, Рустам Тулашев эса аранжировкасини амалга оширган.
Видеоклип режиссёр Рауф Набиев билан ҳамкорликда тасвирга олинди. Энг қизиғи, видеода суратга тушиш учун Норвегиядан маҳсус меҳмон ташриф буюрди. Гулсара Қурбонова Норвегияда яшаб, таҳсил олади. У Моҳимнинг ашаддий мухлиси бўлиб, видеоклипда роль ижро этиш учун атайлаб, юртимизга келди. Бундан ташқари клипда Ҳусан Мақсудов ҳам бош қаҳрамон образларидан бирини ижро этган. Демак, севимли хонандангиздан янги тарона ва видеоклипни кутиб қолинг.