Нилуфар Усмоновани мухлислар меҳри шод этди

Сана: 13.04.2021 902

Нилуфар Усмоновани мухлислар меҳри шод этди

Ўзбек санъатининг гули Нилуфар Усмонова “Муҳаббат” таронасидан сўнг яна янги ижод маҳсулларини тақдим қилишга шай турибди. Хонандага мухлислари томонидан қаратилаётган эътибор уни янада кўпроқ ижод қилишга ундамоқда. “Инсон пулига машина, тилла сотиб олиши мумкин. Аммо  эътиборни сотиб олиб бўлмайди. Аввало бир-биримизга қалбларимизни эътиборли қилгани учун шукур. Мен ҳам сизларни эътиборсиз қолдирмаслик учун тез кунда янги ижод маҳсулларимни сизлар билан бўлишаман.” – деди мухлисларидан миннатдор бўлган хонанда. Демак, тез кунларда янги ижод маҳсулларини қарши оламиз. Кутилаётган тароналар сизларга манзур келишига шубҳамиз йўқ.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol