"Караван" гуруҳи машҳур хит таронани қайта куйлади

Сана: 26.02.2015 4569 қайноқ

Бугунги кунда вокал чолғу ансамбллари орасида тобора оммалашиб бораётган "Караван" гуруҳи ижодидаги янгиликлар билан ҳам ёшлар орасида, ҳам ёши катта санъат ихлосмандлари орасида ҳам машҳурликка эришиб бораётгани сир эмас. 

Бу гуруҳ вакиллари доимо ноодатий йўналишдаги қўшиқлари билан мухлисларини хушнуд этиб келишган. Бугун ҳам эътиборингизга тақдим этилаётган қўшиқ ансамбль фаолиятида алоҳида ўринда турадиган санъат асарларидан бири ҳисобланади. 

"Караван" гуруҳи машҳур хит таронани қайта куйлади

Бир неча йиллар муқаддам профессионал ижодкор Азим Муллахонов бошчилигидаги собиқ "Нола" гуруҳи томонидан ижро қилинган "Суҳбатингга" номли қўшиқ бугун "Караван" гуруҳи аъзолари томонидан янгича мусиқий сайқал ила қайта куйланди ва мухлисларга тақдим этилди. 

"Караван" гуруҳи машҳур хит таронани қайта куйлади

Янгича услубда тайёрланган аранжировка муаллифи Абдужаббор Мирусмоновдир. Қайта жонланган қўшиқ тингловчиларнинг олқишларига эриша олди. Сабаби бир неча йиллар аввалги хит таронани қайта тинглаш, уларга завқ бағишлагани аниқ. 

"Караван" гуруҳи машҳур хит таронани қайта куйлади

Гуруҳ фаолиятида эса янгиликлар бисёр эканлиг маълум қилинди. Шу кунларда гуруҳ номи билан бир хил "Караван" номли қўшиқ ёзиб, тайёр қилинган. Бу тарона учун эса клип ҳам суратга олиниши мўлжалланган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol