Севимли таронангизнинг янги талқини Умар Шамсиев ижросида!
Ўзбек эстрадасида ўзига хос йўналишга эга бўлган ва халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган хушовоз хонанда Умар Шамсиевдан мухлислари учун қайноқ янгилик. Хонанда айни дамда қизғин ижод билан банд. У бир қатор янги тароналар ва видеоклиплар устида ишламоқда. Улардан бири янгича талқинда куйланган хоразмча “Бўй-бўй” таронасидир.
Устоз санъаткор Дониёр Тошмуҳаммедовнинг рухсати билан куйланган бу қўшиқ халқимизга яқин ва мухлислар қалбидан алоҳида жой эгаллаб келган бўлса-да янги талқини ҳеч бир тингловчини эътиборидан четда қолмайди. Шўх ва рақсбоп йўналишдаги бу таронага Камолиддин Юнусов режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Тез кунда сайтимиз орқали мазкур қўшиқ ва унга ишланган видеоклип премераси бўлиб ўтади. Ҳозир эса суратга олиш жараёнидаги фотосуратлардан баҳраманд бўлинг.