"Уммон" гуруҳидан "Кайфияти йўқ".

Сана: 21.03.2014 7517 қайноқ

Шу кунларда "Уммон" гуруҳининг кетма-кет янгидан янги қўшиқларидан баҳраманд бўляпмиз.Ижодкорлар куч-ғайрат билан ижодга киришиб кетганлар ва иложи бўлса ҳар куни муҳлисларига шодлик бағишлаш истагидалар.

Навбатдаги туҳфалари "Кайфияти йўқ" деб номланади. Номига қараб, тушкунликка тушишга хожат йўқ. Ахир бу шўҳ тарона тингловчиларга фақат аъло кайфият улашади. Матни, мусиқаси, аранжировкаси Зохид Ризқиевга тегишли бўлган ушбу ижод маҳсулини сайтимиз орқали тинглашингиз мумкин.
Гуруҳ ижодкорлари яна бир неча қўшиқлар устида ишлашмоқда. Режалари катта, ниятлари кўп. Сайтимизни мунтазам равишда кузатиб борсангиз "Уммон" гуруҳининг ижодларидан биринчилардан бўлиб бохабар бўласиз.
Марҳамат, "Уммон" гуруҳининг "Кайфияти йўқ" номли янги қўшиғини қабул этинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol