Дилсўз мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда
Куни кеча Тошкент шаҳридаги туманли ва ёмғирли об-ҳаво шароитиди бир гуруҳ маҳоратли ижодкорлар яна бир ижод намунаси яратиш учун меҳнат қилдилар. Тез кунларда эстрадамизнинг истеъдодли вакилаларидан бири Дилсўздан янги видеони қарши оласиз!
Яқиндагина "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали мухлислар эътиборига тақдим этилган "Соғинасиз бегим-ей" ёхуд "Бегим-2" таронаси учун видеоклип суратга олинди. Айнан "Бегим" қўшиғи билан кўплаб юракларни забт этишга эришган Дилсўз шу таронанинг давомини ҳам куйлашга қарор қилганди. Энди эса янги қўшиқ учун клип ҳам тайёрламоқда.
Видеоклип ҳаётий мавзу ҳақидаги ўткир сюжетли сценарийга эгалиги маълум қилинди. Мазкур клип ғояси Хуршид ва Нодир Собировларга тегишли бўлиб, видео ҳам улар томоиндан тасвирга олинди.
2 кун давомида олиб борилган суратга олиш ишларида Дилсўзнинг клипдаги имиджи устида визажист Лидия Андрэ ишлади. Кўриниши доимгидек ўзига хос ва мос эканлигини фотосуратлар орқали ҳам билиш мумкин.
Клипда маҳоратли ижодкорлар - Севара Солиева ва Умид Искандаров бир оила жуфтлиги қаҳрамонларини яратишди. Видеодаги кутилмаган саҳналар мухлислар учун янгилик бўлиши кутилмоқда.
Тез кунларда маҳоратли ижодкорларнинг биргаликдаги меҳнати самарасига сайтимиз орқали баҳо бериш имкониятига эга бўласиз!