Актёр ва режиссёр-клипмейкер Муҳаммадали Искандаров ўзининг яна бошқа қиррасини намоён қилди
Актёр ва режиссёр-клипмейкер сифатида танилган Муҳаммадали Искандаров санъатнинг бошқа қирраларида ҳам ўзини намоён этмоқда. Бугун уни хонанда сифатида кашф этдик.
“Ўзбегим таронаси” радиосига ташриф буюрган ижодкор ўзининг янги ижод маҳсули, яъни илк таронасини мухлислар диққатига ҳавола этди.
Премьера дастурида суҳбатда бўлган Муҳаммадали Искандаров хонандалик соҳасида таҳаллус билан, яъни Али Искандарий номи остида ижод қилишини маълум қилди. Қўшиқ эфирга узатилгач, тингловчилар қўнғироқ қилиб ўз муносабатларини билдирдилар. Истеъдодли инсон ҳар соҳада ўз ўрнини топа олади.
Кино ва клипларда актёр ва режиссёрлик қобилиятини намоён этган Муҳаммадали “Севавераман” номли қўшиқ куйлаб унга клип суратга олишга ҳам улгурди. Мазкур қўшиқнинг матни, мусиқаси ва ҳатто аранжировкаси ҳам Мардон Отажоновга тегишлидир. “Emproproductionmagic” маҳсулоти ҳисобланган клипга Равшан Норбоев режиссёрлик қилган. Мазкур клипни сайтимиз орқали томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.