Шуҳрат Воҳидов янги таронани тақдим этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидов яқиндагина Хитой сафаридан қайтиб келди. Аввалги хабарларимизда маълум қилганимиздек, хонанданинг янги қўшиги учун клип яратилди. Ваъда этилганидек, клипни албатта, сайтимиз орқали илк томоша қилишингиз мумкин.
Шуҳрат Воҳидовнинг ''Йиғламагин'' номли янги қўшиғи бугун ''Ўзбегим таронаси'' радиомухлислари учун илк бор жаранг сочди. Қўшиқнинг матни Ботир Эргашев қаламига мансуб. Мусиқаси Иҳтиёр Ражабов, аранжировка эса Ренат Абубакировга тегишли.
''Йиғламагин'' учун Аваз Гафуров ажойиб сюжетга эга видеоклип суратга олди. Сюжет бўйича актриса Ойдин Юсупова ҳамда Ражаб Арабшоев бош каҳрамонлар образини яратишди. Бир неча кун давом этган тасвирга олиш ишлари ва монтаж жараёнлари тугаб, видеомаҳсулот тайёр ҳолга келди.
Сайтимиз орқали энг биринчи томошабинлар қатори томоша қилишингиз мумкин. Айтганча, Шуҳрат Воҳидовдан тез кунда яна бир янги клип тақдим этилади. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда маълумот берамиз.