Таниқли боксчи Сардор Раҳимхоннинг “Дўст” қўшиғи остида рингга чиқди
Сана: 25.04.2017
3079
Куни кеча Сардор Раҳимхон ажойиб янгиликни мухлислари билан бўлишди. Хонанданинг сўзларига қараганда, Доғистонлик таниқли боксчи Расул Албасханов Сардор Раҳимхоннинг “Друг” яъни “Дўст” қўшиғи остида рингга чиққан. Бу ҳар бир ижодкор учун қувонарли ҳолат. Айниқса, қилган меҳнати нафақат ўз юртида, балки қўшни мамлакатларда ҳам натижасини берса. Сўзимизнинг исботи сифатида қуйидаги видеолавҳани ҳукмингизга ҳавола этамиз.
Сардор Раҳимхоннинг “Дўст” қўшиғи халқимиз орасида севиб тингланади. Бу қўшиқни русийзабон мухлислари учун ҳам куйлагани бежис эмаслигини бўлиб ўтган бу воқеа орқали яна бир бор исботини топди. Хонандага омад тилаб, мана шундай юксак чўққиларни, мухлислари қалбини забт этиб бораверишини тилаб қоламиз.