“Адо қиламан деб, адо бўлманг-а”
Сана: 25.09.2016
4061
Дастингдан деб номланган қўшиғи билан халқимиз эътиборини ўзига тортган хонанда Феруза Каримова айни дамда яна бир янги тарона устида ишламоқда. “Адо қиламан деб, адо бўлманг-а” деб номланган қўшиқ, ўз ишининг усталари бўлган ижодкорлар Дилшод Аҳмадшоҳ, Нодир Умаров, Аҳлиёр Азимов кабилар билан ҳамкорликда яратилмоқда.
Бу таронанинг сўзлари ҳам “Дод дегим келяпти дастингдан” мисралари каби халқимизнинг юрагининг тубига қадар кириб борса ажаб эмас. Шунингдек, бу композиция учун видеоклип тасвирга олиш ҳам режалаштирилган.