Дилшод Ҳолиқов янги клипни тақдим этди

Сана: 21.10.2014 2362 қайноқ

“Нола нола” таронаси билан кўплаб мухлислар қалбидан жой олган хонанда Дилшод Ҳолиқов яқиндагина ўзининг яна бир янги қўшиғини тақдим этганди. 

Бугун сайтимиз орқали “Келармикан-да” таронасига ишланган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз. Илҳом Маматов билан ҳамкорликда тайёрланган бу қўшиқ миллий оҳангларга бойлиги билан тингловчилар эътирофига сазовор бўлганди.

 

Клип ҳам қўшиқ йўналишига монанд миллий қадриятлар акс этган тасвирларга бой. Ўзбек миллатига, қолаверса шарқ аёлларига хос ибо-ҳаё тасвирланган гўзал кадрлар Шуҳрат Мавлонов томонидан суратга олинган. 2 кун давомида олиб борилган тасвирга олиш ишлари натижасига хозироқ ўзингиз баҳо беришингиз мумкин. 

 

Айни пайтда “Оҳанг” ансамбли билан ҳамкорликда ижодий фаолият олиб бораётган Дилшод Ҳолиқов асосий вақтини овоз ёзиш студиясида ўтказмоқда. Бунга сабаб эса янги ижод намуналари яратишдир. Шу кунларда хонанда Жасур Бадалбоев билан биргаликда янги тарона устида иш олиб бормоқда. Яқин кунларда тақдим этилиши кутилаётган бу қўшиқ “Юрак сўзингда тур” дея номланади. 

 

Дилшод Ҳолиқовнинг бугун сизга премьера сифатида тақдим этаётган янги клипини томоша қилиб, ўз фикрингизни қолдиришни унутманг!

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol