Инстаграмда нима гап?

Сана: 14.09.2015 4189 қайноқ

 

Инстаграм ижтимоий тармоғи ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб улгурган. Биз у орқали ҳар қандай янгиликдан биринчи бўлиб хабар топамиз. Айниқса санъат олами вакиллари билан мухлисларни боғлайдиган энг қисқа кўприкка айланган инстаграм оламида шу кеча – кундузда нима гап, биргаликда кузатамиз!

 

Актриса Муқаддас Саъдуллаева она бўлди

Ёш бўлишига қарамай , ўзининг бир қатор фильм ва клиплардаги образлари билан мухлислар қалбидан жой олган, кино соҳасида йиллар давомида хизмат кўрсатиб, халқимиз муҳаббатига сазовор бўлган Саъдуллаевлар сулоласининг давомчиси Муқаддас Саъдуллаева оналик бахтига муяссар бўлди. Актрисага қиз фарзанд муборак бўлсин деймиз ва она ва болага энг яхши тилакларни тилаб қоламиз.

 

 

Муниса Ризаева ўзининг “online” дўконини йўлга қўйди

Ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузи  Муниса Ризаева инстаграм ижтимоий тармоғида ўзининг “online” дўконнинг фаолиятини йўлга қўйди. Мазкур саҳифа ҳақида батафсил маълумотни сиз инстаграм ижтимоий тармоғи орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

 

 

“Ўзи келар ёр-ёр, ўзи кетар ёр-ёр”

Маҳоратли режиссёр Жаҳонгир Аҳҳмедов ўзининг навбатдаги фильмини суратга олиш ишларини бошлаб юборди. “Ўзи келар ёр-ёр, ўзи кетар ёр-ёр” деб номланган ушбу картина режиссёрнинг аввалги фильмлари каби кино ихлосмандларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Мазкур фильм ҳақида тез кунда батафсил маълумотни ва суратга олиш жараёнидан қайноқ фотосуратларни кутиб қолинг.

 

 

Рашид Ҳолиқов янги видеоклип устида ишламоқда

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқов ва “Шаҳзод” ансамбли янги “Шаҳло кўзли маликам” композициясини яқиндагина тақдим этган эди. Айни дамда мазкур мусиқий асарга видеоклип суратга олиш ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақида хонанда инстаграмдаги саҳифасида маълумот бермоқда. Видеоклипни тез кунда сайтимиз орқали томоша қилиш эга бўласиз.

Ана шунақа гаплар. Бизни кузатишда давом этинг!

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol