“Shadi” гуруҳининг номи ўзгарди

Сана: 05.08.2016 1251

“Shadi” гуруҳининг номи ўзгарди

“Ким у олов” қўшиғи билан шоу-бизнес оламига шиддат билан кириб келган “Shadi” гуруҳи ҳозирда қизғин ижод билан банд. Улар янги тароналар яратиш билан бирга илк видеоклип устида ҳам иш олиб боришмоқда. Ҳали илк видео сарини омма эътиборига намойиш этишга улгурмасиданоқ гуруҳнинг номи ўзгарди. Эндиликда “Shadi” гуруҳи “Файз” гуруҳи номи остида ўз ижодини давом эттиради.

“Shadi” гуруҳининг номи ўзгарди

Омма қалбига ўзининг “Ким у олов” таронаси билан олов ёққан ва мухлислар орттирган бу ижодкорлар тез кунда янги видеоклипини  намойиш этишни режалаштиришган. Мазкур қўшиқ учун яратилаётган клипни монтаж ишлари якунланиш арафасида. Демак, тез кунда клипни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol