Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Сана: 01.12.2015 1668 қайноқ

Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Шоу-бизнес оламининг ёрқин юлдузи, мафтункор Шаҳзода Туркиянинг таниқли хонандаси Синан Акчил билан бирга дуэт куйлагани ҳақида хабар берган эдик. “Hirka” номли мазкур  таронанинг ёзилиш жараёнидаёқ мухлисларнинг диққат эътиборини тортган ва кўпчиликни қизиқтирган.

Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Мазкур композициянинг муаллифи Синан Акчил. У бир қатор хит тароналар ижрочиси бўлибгина қолмай, кўплаб хонандаларга қўшиқлар ҳам ёзиб берган. Синан Акчил яратган композициялар ўз мухлисларини топган. Нафақат Туркияда, балки дунё миқёсида ҳам мухлислар орттирган. Шунингдек, 2009-йилда унинг муаллифлигидаги "Дум тек тек" номли қўшиқ "Евровидения-2009"да учинчи ўринни эгаллаган. 

Аввал хабар берганимиздек,  ушбу дуэтни ёзиш ва унга видеоклип тасвирга олиш учун Шаҳзода Истамбулга ташриф буюрган эди. Унинг бу ташрифи кутилмаган шов-шувларга сабаб бўлган.

Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Видеоклипни суратга тушириш майдончасига кўплаб ОАВ ходимлари келиб, бу ҳамкорлик юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишга муяссар бўлишган. “Hirka” таронасига видеоклипни маҳоратли клипмейкер Тимур Примкулов тасвирга олган. Клипнинг асосий қисми Истамбулда, бир қисми эса Ўзбекистонда суратга туширилган.

Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Бетакрор Шаҳзода ва Синан Акчилдан шов-шувли дуэт - “Hirka”

Эслатиб ўтамиз, эстрадамизнинг порлоқ юлдузи Шаҳзода бугунга қадар ўз ижоди давомида дунёнинг машҳур хонандалари ва ижодкорлари билан дуэт тароналар куйлаган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol