"Гулчеҳра қиз" қайта жонланган тарона

Сана: 31.07.2015 3115

"Гулчеҳра қиз" қайта жонланган тарона

Санъат оламига қадам қўяётган ҳар бир ижодкор ўз орзулари йўлида астойдил меҳнат қилиши, халқ меҳрини қозинишга осонлик билан эришиб бўлмаслигини яхши ҳис этади. Бугун FM 101.0 тўлқини орқали премьера этилган янги тароналардан бирининг ижрочиси Аббосхон ҳам ана шундай санъатга зўр иштиёқ билан илк қадамларини қўймоқда.

"Гулчеҳра қиз" қайта жонланган тарона

Айни дамда иқтисодчи вазифасида фаолият юритаётган ижодкорнинг болалигидан қўшиқ айтишга бўлган меҳри кучли бўлган. Орадан анча вақт ўтса-да, ана шу меҳр уни тинч қўймади ва у санъат соҳасида ҳам ўзини синаб кўришни лозим топди. Илк қўшиғи сифатида таниш тароналардан бири, Муҳриддин Ҳолиқов репертуаридан жой олган "Гулчеҳра қиз" композициясини қайта сайқал берилган ҳолда ижро этди. Мазкур таронанинг мусиқаси Ҳусниддин Ҳолиқов томонидан басталанган бўлиб, матни муаллифи Шуҳрат Деҳқонов, аранжировкани эса Шерзод Озодов амалга оширган.

"Гулчеҳра қиз" қайта жонланган тарона

Олдига қўйган мақсадлари бисёр бўлган Аббосхон мазкур тарона учун видеоклип суратга олдириш ниятида, қолаверса, яна иккита янги композиция устида ишламоқда. Илк ижод маҳсули тингловчиларга қай даражада манзур келиши эса хонанданинг келгусидаги ижодига таъсири катта бўлади. Марҳамат, яни овоз соҳибининг илк таронасини тинглаб, баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol