Шаҳзода "Мен ўша" клипини премьера қилди

Сана: 20.11.2018 193 қайноқ

Шаҳзода "Мен ўша" клипини премьера қилди

Мафтункор Шаҳзоданинг "Мен ўша" таронасини халқимиз илиқ кутиб олгани ва қисқа фурсатда мухлисларнинг энг севимли қўшиқларидан бирига айлангани сир эмас. Аввалги янгиликларимизда айтиб ўтганимиздек, мазкур композиция учун хонанда видеоклип тасвирга олдирди. Шаҳзода бугун ушбу видеомаҳсулотни премьера қилди. Мазкур клип хонанданинг "Шунчаки" номли қўшиғига ишланган клипнинг давоми ҳисобланади. Унда "Шунчаки" клипининг қаҳрамонлари бош ролни ижро қилишган ва уларнинг тақдири қандай якун топгани "Мен ўша" клипида тасвирланган.
"Shoxona Creative Group" томонидан тасвирга туширилган видео асар режиссёрлари Сарвар Азимов ва Комил Фозилов. Клип трек ва сюжетдан иборат. Унда бош ролларни Жамшид Исахўжаев ва Зиёда Худойқулова ижро қилган.
Эслатиб ўтамиз, "Мен ўша" қўшиғи Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ёзилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol