Каниза янги ижод маҳсулини тақдим қилди

Сана: 24.05.2022 1547 қайноқ

Каниза янги  ижод маҳсулини тақдим қилди

Хонанда Каниза мухлисларини навбатдаги ижод маҳсули билан қувонтирди. Ҳам ўзбек тилида ҳам тожик тилида куйланган тарона клипи билан бирга намойиш қилинди. “Тожикча қўшиқ учун менга жуда кўп таклифлар бўлди. 

Лекин ҳеч бири ёқмай келаётганди. Ниҳоят шу қўшиққа тўхтадик. Тожик ва ўзбек тилларида «Эй вой» сиз учун азизларим”-деди хонанда композиция ҳақидаги маълумотида. Клип режиссёри Икром Али. Унда Азиза Ёқубова, Муҳаммадамин Насриддинов, Вазира Юнусова бош ролларни ижро қилган. Каниза ушбу видео асарда бир нечта такрорланмас образларда кўриниш берган. Кайфиятни кўтарувчи ушбу қўшиқ ва клипни тинглаб томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol