Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Аҳмедова янги таронасини тақдим қилди. У ушбу ижод маҳсули билан нафақат мухлисларини, балки «Садия» исмли қизалоқларни ҳам икки карра хурсанд қилди. «Садия» номли мусиқий асар ижобий фикрлар билан қаршилангани ҳам сўзимизнинг яққоли исботидир. Тарона сўнги йилларда урфга айланган бу исм билан боғлиқ бўлсада, қўшиқ дунёга келган ҳар бир жажжи қизалоққа бағишланган. Ҳа айтганча Лола Аҳмедова ушбу компосицияни Баҳодир Низомов ҳамда Умид Обидов билан ҳамкорликда ёзган. Тингланг ва ўзингиз баҳо беринг.