Гули Асалҳўжаевадан янги клип “Алдадинг”
Сайтимиз орқали бугун эътиборингизга ҳавола этиладиган клип хушовоз хонанда Гули Асалҳўжаева ижодидан ҳисобланади.“Алдадинг” номли янги клип қўшиққа хос йўналишда суратга олинган бўлиб, ажойиб сюжетни ўз ичига олади. “9999” студияси томонидан яратилган мазкур клипга Ҳуршид Собиров режиссёрлик қилди.
Ўзбекистон ҳалқ артисти Рушана Султонова раҳбарлигидаги рақс дастаси қизлари иштирокидаги рақслар клипга янада байрамона кайфият бағишлаган.
Гули Асалҳўжаева:
- Бастакор Акмал Азимов менга бир таронани тинглаб кўришни тавсия этдилар. Мусиқанинг кайфияти менга маъқул келгач, унга шеър ёзишни шоир Ботир Эргашевдан илтимос қилдик. Асасан миллий йўналишдаги қўшиқлар учун шеър ёзган бу ижодкор таронани бир бора тинглаб, оз фурсат ичида сўзларни ёздилар. Қўшиқ тайёр бўлгач, унга клип суратга олишни мақсад қилдик. Бу сафар доимий ҳамкорликдаги клипмейкерлар билан эмас, бошқа ижодкор билан ишлашни маъқул кўрдик. Мухлислар томоша қилиб унга ўзлари баҳо беришади.
Клипда акс эттирилган сюжет учун актёрлар танлаш масаласига келганда таниқли актёрлардан эмас, балки янги чеҳралар таклиф этилган. Эндигина актёрлик соҳасида таълим олган ёш истеъдод соҳиблари режиссёрнинг ишончини оқлади, десак муболаға бўлмайди. Клипни томоша қилинг ва ўзингиз унга гувоҳ бўлинг.