Улуғбек Раҳматуллаевдан яна янги премьера “Раҳмат сизга”
Ёшларнинг севимли хонандаси Улуғбек Раҳматуллаев бугун янги қўшиғини мухлисларига тақдим этди. “Ўзбегим таронаси” радиосида хонанданинг “Раҳмат сизга” номли қўшиғи премьера этилди. Премьерани Дилмурод Ғуломов олиб борди. Матни Аҳад Қаюм қаламига мансуб бу қўшиқ Улуғбекнинг шоир билан ҳамкорликдаги учинчи таронасидир.
“Мени кечир” ва “Нега маюссан” қўшиқлари хит даражасига кўтарилган хонанда навбатдаги қўшиғи учун ҳам Аҳад Қаюмга мурожаат этди.Бутун дунёдаги ота ва оналарга бағишланган “Раҳмат сизга” номли қўшиқ учун Саидолим Маликов мусиқа басталади ва Улуғбек Раҳматуллаевнинг кутилаётган янги концерт дастури учун уни совға сифатида тақдим этди. Жамшиджон томонидан мусиқага сайқал берилган.
16,17 ҳамда 18- октябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган катта лазер-шоу концертида барча янги тароналари қаторида янграйдиган бу қўшиқ радиотингловчилар томонидан яхши кутиб олинди.
Муҳлислар хонанданинг янги қўшиғига илиқ муносабатлар билдириб концерт дастури омадли ўтишини истаб муваффақиятлар тилашди.