Афрузадан янги тарона “О муҳаббат”

Сана: 28.07.2021 871 қайноқ

Афрузадан янги тарона “О муҳаббат”

Ёш ва истеъдодли хонанда Афруза “О муҳаббат” номли қўшиқ устида иш олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Мухлислари томонидан интизорлик билан кутилган мусиқий асар ниҳоят тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Бу қўшиқ аслида устоз санъаткор Фахриддин Умаров репертуаридаги сара қўшиқлардан бири саналади. Мусиқий асар ўз даврида кўплаб тингловчилар юрагини забт этган. Бугунги кунгача ҳам севиб тинглайдиганлар бисёр. Афруза мазкур ашулани қайта ижро қилиб, унга янгича ҳаёт берди десак адашмаймиз. Янги талқинда ҳам қўшиқ ўзгача бўлган. Буни ўзингиз тинглаб, амин бўлишингиз мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқин кунларда тарона клипи ҳам намойиш этилиши режалаштирилган. Ҳозирча композициядан баҳраманд бўлинг ва видеопремьерани кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol