Сардор Мамадалиевнинг дўстига насиҳати
Истеъдодли хонанда, соҳировоз соҳиби Сардор Мамадалиев янги тароналар устида ишлаб, кетма-кет премьералар билан мухлисларини ҳушнуд этиб келмоқда. Унинг ҳар бир ижро этган қўшиғи тингловчилар томонидан илиқ қарши олиб келинмоқда. Бу эса хонанданинг ижоди кўпчиликка манзур бўлаётганидан дарак беради.
Бугун Сардор Мамадалиев навбатдаги янги таронасини кенг оммага эътиборига тақдим этмоқда. Мазкур қўшиқ, дўстга насиҳат тариқасида ижро этилган бўлиб, дўстлар орасидаги муносабат, садоқат ва оқибат акс эттирилган. Бу тарона орқали хонанда дўстларига нималар демоқчи эканини билиб олишингиз мумкин.
Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозим, мазкур таронанинг шеъри Аҳад Қаюм томонидан ёзилган. Мусиқаси Сардор Мамадалиевнинг ўзи, аранжировкаси эса Мирсаидга тегишли. Марҳамат сайтимиз орқали мазкур таронани тинглаб, дўстларингиз ҳақида яна бир бор ўйлашга имкон топинг.