Лола Аҳмедова янги тарона ёзди
Сана: 24.05.2021
2229
Хушовоз хонанда Лола Аҳмедова тез кунда мухлисларини янги қўшиқлар билан қувонтиради. У шу кунларда бир нечта тароналарининг муаллифи бўлган истеъдодли ижодкорлар Баҳодир Низомов ва Умид Обидов билан ҳамкорликда навбатдаги композиция устида иш олиб бормоқда. Лола Аҳмедованинг берган маълумотига қараганда, қўшиқ “Соғиндимда сени” деб номланади. Ушбу мусиқий асар тингловчиларга манзур келишига ижодкорлар катта умид боғлашган. Биз ҳам хонандага омад тилаймиз ва премьерани кутиб қоламиз.