Муниса Ризаевадан жўшқин тарона премьераси

Сана: 01.08.2014 4212 қайноқ

Серғайрат ва тиниб-тинчимас Муниса Ризаева ўз йўналишида яратилган янги таронани 1-август куни тақдим этди. 

“Орзу қилма” дея номланган тарона премьерасини кўпчилик интиқлик билан кутганди десак муболаға бўлмайди. 1-август санасида юртимизнинг бир қатор радиостанцияларида премьера қилинган қўшиқ биринчи марта эксклюзив равишда “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали жаранг сочди. Таронанинг премьераси ҳам одатдаги лойиҳалардан фарқли равишда икки бошловчи ҳамроҳлигида ўтказилди. 

Муниса Ризаевадан жўшқин тарона премьераси

Муниса Ризаевадан жўшқин тарона премьераси

Турсуной Алимова ва Дилмурод Ғуломов олиб борган премьера лойиҳасида янграган “Орзу қилма” қўшиғини Бобур Умаров ёзиб берган. Муниса Ризаева эса маромига етказиб ижро этган. Буни тингловчилар ҳам эътироф этишди. 

Муниса Ризаевадан жўшқин тарона премьераси

Кузда ўтказиладиган концерт дастурига қизғин хозирлик кўраётган Муниса Ризаеванинг истеъдоди ҳақида кўплаб мухлислар эътироф этишди. Хусусан, унинг овози хатто чет элдаги мусиқа шинавандаларини ҳам ўзига мафтун этганлиги маълум бўлди. 

Муниса Ризаевадан жўшқин тарона премьераси

Муниса Ризаевадан жўшқин тарона премьераси

Қўшиқ эса Мунисага хос жўшқин кайфиятда яратилган. Ана шу жиҳат билан ҳам кўплаб тингловчиларнинг мақтовига сазовор бўлди. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol