Дилсўз баҳорий кайфият билан...
Куни кеча ўзининг янги “Титроқ жоним” номли сокин қўшиғини тингловчиларга тақдим этган хонанда Дилсўз ҳамон ижодхонасини тарк этмаган.
Сабаби яна янгидан янги тароналар яратяпти. Матн ва мусиқаси Нурбек Расулов қаламига мансуб бўлган “Соғиндим ёмон” номли шўх тарона баҳор ойи арафасида тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Мазкур миллий йўналишидаги қўшиққа Муҳаммадали Искандаров томонидан клип суратга олиниши ҳам кутиляпти. Видеоклипдан ҳам қўшиқ билан биргаликда бир вақтда баҳра оламиз. Қизиқарли сюжетга бой ижод маҳсулини баҳолаш муҳлислардан.
Шунингдек, рақсга чорловчи яна бир қўшиқ тайёр бўлай деб қолди. Навбатдаги “Келаман дедим” қўшиғининг матнини Нодир Азимов, мусиқасини Иқбол Муҳаммаджонов ижод этган. Кўркам баҳор фаслида бу янгиликлар юракларга янада чирой бағишлайди деган умиддамиз.