Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Сана: 17.05.2017 2692

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Ўзбекистон кинематографиясининг фахрийлари учун хайрия тадбири ташкил этилди.

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Унда Ўзбекистон халқ артистлари Анвар Кенжаев, Ёдгор Саъдиев, Ёқуб Аҳмедов, Гулчеҳра Жамилова, Тўти Юсупова, Лутфулла Саъдуллаев, Ҳусан Шарипов, Азиза Бегматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Ҳошим Арслонов, Ноила Тошкентбоева, Турғун Азизов, Рихсивой Муҳаммаджонов, Зуҳриддин Режиметов, Шуҳрат Маҳмудов, Темур Малик Юнусов, Гиёс Шермуҳаммедов каби бир қатор устоз санъаткорлар, шунингдек, ҳозирги кунда ўзбек кино санъатида фаолият юритаётган кўплаб киноижодкорлар меҳмон бўлишди.

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Тадбирни очиб бериш учун саҳнага чиққан «Ўзбеккино» Миллий агентлиги директори Отабек Мусаев ўзбек миллий кинематография санъати равнақига улкан хисса қўшган устоз киноижодкорларга чуқур миннатдорчилик билдириб, уларнинг фидокорона меҳнатларини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

Тадбир мобайнида ўзбек миллий кинематографияси тарихига бағишланган махсус видео ролик намойиш қилиниб, ҳозирги кунда орамизда йўқ бўлган кўплаб буюк ижодкорларнинг ёрқин хотираси ёдга олинди.

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Анвар Ғаниев, Ғиёс Бойтоев сингари бир қатор таниқли ва ёш хонандалар ҳам ўз қўшиқлари билан ижодкорларни табриклашди.

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Тадбирда иштирок этган фахрий киноижодкорлар учун эсдалик совғалари тақдим қилинди, дастурхон ёзилиб, ўзбек миллий таомлари тортилди.  

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

Фахрий киноижодкорларни эъзозлаш мақсадида хайрия тадбири ўтказилди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol