Мавлуда Асалхўжаевадан янги клип

Сана: 12.05.2021 1116

Мавлуда Асалхўжаевадан янги клип

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, халқимизнинг севимли хонандаларидан бири Мавлуда Асалхўжаева янги клипини намойиш этиш арафасида. “Шундай улуғ кунларда навбатдаги “Ё Расулиллоҳ” номли видеоклипни тақдим этамиз. Эътироф этиш лозимки, мазкур клип илк бора тўлиқлигича смартфонда суратга олинган” – дейди хонанда видеоасар намойиши ҳақидаги маълумотида. Мавлуда Асалхўжаеванинг ушбу ижод маҳсулини бугун, бир неча соатлардан сўнг томоша қилиш имконига эга бўласиз. Ҳайит айёми арафасида ушбу клип халқимизга муносиб туҳфа бўлади деб умид қиламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol