Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

Сана: 05.12.2016 4996

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

«Истиқлол» санъат саройида 1—2 декабрь кунлари хонанда Қиличбек Мадалиев «Ошиқлигимни айтинг» деб номланган концерт дастурини бўлиб ўтди.

Дастурда хонанданинг барча чиқишларини мухлислар жуда ҳам яхши кутиб олишди. Концертнинг энг қайноқ лаҳзалари қуйидагилар бўлди.

Хонанда дастурни бошқа хонандалардан фарқли ўлароқ, «Ўзбекистон — ўз йўлидан қайтмас Ватан» деб номланган Ватан ҳақидаги таронаси билан бошлади.

Дастурни машҳур радиобошловчи Акмал Мирзо олиб борди.

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

Биринчи бўлимда «Ошиқлигимни айтинг», «Ойни ололмай», ”Дўстим”, «Тассаввур қил», «Ҳабибим» ҳамда «Дадамнинг мухлислари» каби қўшиқлар жаранг сочди. Ушбу қўшиқлардан ташқари хонанда, бундан ўн йиллар муқаддам, илк бора саҳнага чиқиб куйлаган «Дадамнинг мухлислари» қўшиғини жонли ижрода куйлаб берди.

Биринчи бўлимнинг яна бир аҳамиятли томони, бўлимда хонанда Оҳунжон Мадалиев иштирок қилган архив видео лавҳани мухлислар эътиборига ҳавола қилди.

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

Видеo лавҳада хонанда Оҳунжон Мадалиев: «Сиз, азиз мухлисларимизга, бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз! Ўтган йили концерт берамиз деб, концерт бера олмадик. Ойлар, йиллар ўтаверар экан, сиз билан дийдор кўришмаганимизга ҳам анча вақт бўлибди», мазмунидаги гапларни айтган эди. Ушбу лавҳа мухлислар қалбини ларзага келтирди. Хонанда Қиличбек Мадалиев ғамгин овозда, кўзида ёш билан, мухлисларга қараб: «Қаранг, биз ҳам сиз азиз мухлисларимиз билан анча вақт дийдор кўришмапмиз. Дадамнинг сўзлари бугунги дастуримда қалбимдаги сўзларга уланиб кетди», деди.

«Дадамнинг мухлислари» қўшиғидан сўнг, «Бир умр куйлайман еткунча кучим, Дадамни соғинган мухлислар учун» сўзлари билан жилоланган янги хотира-қўшиқ тақдим қилинди.

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

Биринчи ва иккинчи бўлим ўртасида Оҳунжон Мадалиевнинг жияни Нодир Холбоев чиқиш қилди.

Дастурнинг иккинчи бўлимида «Чин севги», «Шаҳнозахон келдилар» «Тўхтахон» қўшиғи дастурни алоҳида файз билан бошланишини таъминлади.

Иккинчи бўлимнинг энг унитилмас воқеаларидан бири қуйидагича содир бўлди. Бу воқеа сабабини хонанда шундай хотирлади: «Бир куни кутубхонага кирсам, кутубхоначи опа: Қиличбек, мен отангизнинг ижодини жуда ҳурмат қиламан, уларнинг қўшиқларини севиб тинглайман. Сизнинг ижодингизни ҳам жуда ҳурмат қиламан. Шу вақтгача деярли барча қизларнинг исмига қўшиқ куйланган, аммо менинг исмимга атаб умуман қўшиқ айтилмаган’, деб қолди. Уларнинг гапи хаёлимдан чиқмади ва айнан уларнинг исмларига атаб қўшиқ ёзишга қарор қилдим», дея хонанда рақсбоқ «Тўхтахон» деб номланган қўшиқни куйлади. Ажойиб қўшиққа, ўзгача рақс ҳам тайёрланган бўлиб, ушбу қўшиқни мухлислар жуда ҳам яхши кутиб олишди.

«Она» деб номланган ажойиб таронани куйлагандан сўнг хонанда ўзи тайёрлаган гулдастани онасига совға қилди. Хонанда тақдим қилган гулдаста хонанданинг меҳнат маҳсули натижасида тартиб берилган экан.

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

Бўлим сўнггида хонанда ва актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг биргаликда қўшиқ куйлаши биз учун ҳам, мухлислар учун ҳам кутилмаган, аммо давомли қарсаклар билан кутиб олинган чиқиш бўлди десак муболаға бўлмас.

Дастурга Cомедй.уз раҳбари Аброр Бахтиёрович режиссёрлик қилди. Бахтиёрович режиссёрликдан ташқари, мухлисларни кулдиришни ҳам яхшигина эплади. Унинг Олим Ака билан чиқишларини мухлислар олқишлар билан кутиб олишди.

Дастурнинг сўнгги бўлими Оҳунжон Мадалиевнинг «Сени бугун кўрмасам бўлмас» деб номланган қўшиғи билан бошланди. Бу қўшиқ хонанда томонидан жонли ижрода куйланди. Қўшиққа деярли барча мухлислар жўр бўлиб куйлагани, куйлаш баробарида қўл телефонларининг чироқлари ёрдамида ажойиб кўриниш ҳосил қилгани ҳам эсда қоларли воқеа бўлди.

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

«Фироқингда», «Алдадими», «Кўнглимда бир ёр», «Шаҳзоданингни кут», «Моҳичеҳра», «Йигитларни эъзозланг», «Ватан» каби қўшиқлар сўнгги бўлимда мухлисларни дастурнинг белгиланган вақтидан бироз ўтиб кетганига ҳам парво қилмасан, дастур сўнггига қадар хонанда билан бирга куйлашга замин ҳозирлади.

Бир сўз билан айтганда хонанда Қиличбек Мадалиевнинг уч йиллик танаффусдан кейинги иккинчи яккахон концерти аъло даражада ўтди.

Хонанда Қиличбек Мадалиевнинг концерт дастури ҳақида…

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol