Шарқ гуруҳидан байрамона премьера
Сана: 14.01.2021
1744
14 январь “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан шарқ гуруҳи ўзининг янги қўшиғини тақдим этади. Қўшиқ номи “Защитники родины” деб номланган ушбу мусиқий асар бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлар орқали жаранг сочади. Ушбу қўшиқни ёзишда Шарқ гуруҳи Андрей Киданов ва Шуҳрат Зокиров билан ҳамкорлик қилишган. Ватанимиз посбонлари учун бу қўшиқ ҳақиқий байрамона туҳфа бўлса ажаб эмас.