Сардор Раҳимхон қандай туҳфа тайёрлади?

Сана: 27.12.2013 5841

Юзидан нур ёғилиб турадиган хонандамиз Сардор Раҳимхон  сўнгги бор 2009 йилда концерт дастурини тақдим этган эди. Санъат ихлосмандалари хонандадан навбатдаги  туҳфани орзиқиб кутдилар. 

4 йилдан бери ижодкорнинг  яна концерт ўтказиши ҳақида хабар бўлмади. Ижтимоий тармоқлар орқали санъаткорга ижод борасидаги саволлар кетма-кет ёғилди ва ниҳоят  кечагина Сардор Раҳимхон томонидан жавобни қўлга киритдик.

2014 йилнинг 6-7 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Танҳогинам” деб номланган концерт дастурини муҳлислар эътиборига хавола этади. Концертда ижодкорнинг 4 йил давомида  ижро этган куй-қўшиқлари, шунингдек, 10га яқин янги тароналари жаранг сочади. Ранг-баранг рақс дасталари, завқу шавққа тўла шоу томоша, қизиқчилар совғаси концертни янада гўзал ва унутилмас этса ажаб эмас.  Концертда жонли ижродан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин. Бу гал қандай томошанинг гувоҳи бўламиз? Концертдан нимани кутяпсиз? 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol