Лоладан инглиз тилида қайноқ премьера
Шоу-бизнес оламида "Энг дидли хонанда" дея эътироф этилувчи латофатли хонанда Лола инглиз тилида куйланган таронани тақдим этди.
“Lights go out” номини олган қўшиқ ёз мавсумига хос юқори ҳароратда тайёрланган. Инсоннинг ички кечинмалари ҳақидаги тарона муаллифи Камран Silence бўлиб, қўшиқ премьераси “Ўзбегим Таронаси” радиосининг русийзабон эфирида олиб борилди.
Премьерадан сўнг радио орқали тингловчилар фикрлари қабул қилинди. Ўзига хос йўналишда тайёрланган янги тарона тингловчиларга маъқул келиб, бир овоздан қўшиққа аъло баҳо беришди. Тарона ҳақиқаттан ҳам бугунги кунда яратилаётган қўшиқлардан фарқ қилади. Ана шу жиҳати сабаб “Lights go out” қўшиғини тинглаш завқ бағишлайди.
Яхши биламизки, Лола нафақат ўзбек тилида, балки рус ҳамда инглиз тилида ҳам қўшиқларни мукаммал равишда ижро эта олади. Бу эса унинг мухлислари қамровини янада кенгайтиради. Янги таронани сайтимиз орқали тинглаш имкониятига эгасиз.