Францияда бўлиб ўтган “Folklores du Monde” халқаро фестивали таассуротлари “Sharq” вокал чоғу ансамблидан

Сана: 03.09.2014 5146 қайноқ

Ўзига хос йўналишда ижод қилувчи “Sharq” вокал чолғу ансамбли ижодида бироз танаффус қилгани сезилмоқда. Гуруҳ аъзолари асосан чет эл давлатларида бўлиб ўтаётган халқаро фестивалларда иштрок этиш билан банд эдилар.Яқиндагина Францияда бўлиб ўтган “Folklores du Monde” халқаро фестивалида иштрок этиб яхши натижаларга эришган “Sharq” вокал чолғу ансамбли бир олам таассуротлар билан қайтишди.

 

Францияда “Interfolk” деб номланган яна бир фестивалнинг 50 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро танловда Россия, Хитой, Удмуртия, Вьетнам, Куба, Мексика, Польша, Ирландия, Бутан каби ўн олти  давлатдан санъаткорлар ташриф буюрган бўлиб, асосан фольклор йўналишида ўз истеъдодларини намойиш этишди.Фестиваль Франциянинг Париж, Сент Мало, Динард ва Нант шаҳарлари ҳамда Распорден, Перпезак, Шадрак, Сант Жульен, Ле Пьюи, Ганнат вилоятларида бўлиб, у бир ой давом этди.

Мазкур фестивалда миллий мусиқамизни дунёга янада  танилишида хисса қўшган “Sharq” вокал чолғу ансамбли аъзолари Сарвар ҳамда Татьяна ўзбек халқ қўшиқлари ва мумтоз тароналарини ижро этдилар. 

 

 

 

Қатор фестиваллардаги иштрокидан янада илҳомланган гуруҳ янги тароналар билан ижодини давом эттирмоқда. “Sharq” вокал чолғу ансамблидан тез кунда иккита қўшиқни кутиб олинг. Қўшиқларнинг бири “Ширин туш” деб номланган бўлиб, кейингиси танго йўналишида яратилган “Муҳаббат” номли таронадир.

Яқин кунларда қўшиқларни сайтимиз орқали тинглаш имконига эга бўласиз. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol