Уммондан бу сафар "Шукур"
Куни кеча "Эслаб қол" номли қўшиғига ишланган клипни мухлислари эътиборига ҳавола этган "Уммон" гуруҳи бугун янги қўшиғини ўз мухлисларига тақдим этишди.
- "Шукур" деб номланган бу қўшиғимизда инсоннинг бир кунлик кун тартиби, қилаётган ишлари акс эттирилиб, барчаси учун шукур қилишимиз лозимлиги эслатиб ўтилган.
Баъзан атрофда бўлаётган ишлар билан овора бўлиб, ёнимизда борига ва эришганларимизга шукур қилиш ёдимиздан кўтарилади. Янги қўшиғимиз айнан шу ҳақда,- дейди гуруҳ аъзоси Жасур.
Қўшиқ ёшларбоп сўзларга йўғрилган бўлса-да, унинг мазмуни кишини ўйлантиради. Матн ва мусиқа муаллифи Зоҳид Рисқиев. "Уммон" гуруҳи 31 август куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида, сентябрь ойида эса Қўқон шаҳри ва Қозоғистон республикасида ўзиларининг концерт дастурини намойиш этадилар.