Бунёдбек Саидовдан ваъда қилинган қўшиқ
Сана: 23.05.2018
4430
“Ниҳол” мукофоти совриндори Бунёдбек Саидов бир неча кун олдин ижодий янгиликлари ҳақидаги сўннги маълумотларни тақдим қилган эди. Орадан кўп ўтмай, у ваъда қилган қўшиғини тингловчилар ҳукмига армуғон қилди. Хонанданинг ушбу таронаси “Кексаликка кўнманг она” деб номланади. Бунёдбек Саидовнинг бу мусиқий асари илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Айниқса мунис онахонларга манзур келди десак янглишмаймиз.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Хушнуд Дарвеш қаламига мансуб. Мусиқасини Фаррух Соҳиб басталаган. Аранжировка муаллифи Фурқат Бобожонов.