Мафтункор Шаҳзода водий бўйлаб концерт дастурларини тақдим этмоқда
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шаҳзода ўзиниг водийлик соғинган мухлисларига концерт дастурларини тақдим этмоқда.
20-август куни Андижон вилоятининг марказий стадионида ўтказилган яккахон концерт дастури мухлисларга бир олам қувонч баҳш этди.
Май ойида Тошкент шаҳрида 7 кунлик шоу-концерт дастурини тақдим этган Шаҳзода мазкур дастур билан вилоятлик мухлисларини ҳам хушнуд этмоқда.
Концерт давомида Шаҳзода ўзининг хит даражасига кўтарилган энг сара ва янги қўшиқларини Андижон аҳлига армуғон этди ҳамда ашаддий мухлислари билан самимий суҳбат қуришга ҳам муваффақ бўлди.
Mухлисларнинг соғинчини ҳис қилган Шаҳзода бор меҳр-муҳаббати жо бўлган тароналарини ижро этиб, барчага яхши кайфият улаша олди.
Бугун Шаҳзоданинг концерт дастури Қўқон шаҳрида давом этади. 22-август куни эса хонанда Наманган вилоятига йўл олади.
Доимо ижодий изланишдан тиниб-тинчимайдиган Шаҳзоданинг кўтаринки руҳдаги концерти водийлик мухлислар қалбида бир умрга мухрланиб қолишига шубҳамиз йўқ.