“Ўзбегим Таронаси” радиосида янги услубдаги “Ёр-ёр” премьераси
Шоира Отабекова ўзининг янги “Ёр-ёр” қўшиғи премьерасини илк бора “Ўзбегим таронаси” радиосида тақдим эди.
Мазкур таронанинг матн муаллифи ҳам, мусиқаси ҳам, аранжировкаси ҳам бир инсон қаламига мансубдир. Бу тиниб-тинчимас ижодкор, “Водий садоси” радиосининг машхур бошловчиси - Рустамбек Худойберганов.
Премьера дастурида шахсан хонанда Шоира Отабекова ҳамда Dj Рустамбек меҳмон бўлиб, янги таронанинг яратилиш тарихи ҳақида қисқача изоҳ беришди. Шу билан бирга, тингловчилар томонидан тўғридан-тўғри эфир орқали йўлланган саволларга ҳам жавоб йўлланди.
Инсоннинг дардли оҳини талқин қилувчи “Ёр-ёр” қўшиғи кўпчилик мухлисларга манзур бўлди. Тарона маҳзун оҳангда куйланган бўлса-да, ўзгача услубдаги мусиқаси ва аранжировкаси билан барчани эътибордан четда қолдирмайди.
Хонанда билан суҳбат давомида мухлислар Шоира Отабековадан янада фаолроқ ижод қилиб, соғинган қалбларга янгидан-янги ижод намуналарини туҳфа этишларини сўраб қолишди.