Юлдуз Турдиевадан янги қўшиқ
Сана: 20.12.2019
1897
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева навбатдаги хит бўлиши кутилаётган таронасини ёзиб тугаллади. Унинг янги қўшиғи эстрада йўналишида бўлиб, "Севаолмасанг айт" деб номланади. Хонанда ушбу мусиқий асарини яратишда бир қатор ижодкорлар билан ҳамкорлик қилди. Ҳусан Жўрақулов сўзи билан ёзилган қўшиқнинг мусиқасини Миржамол Неъматов басталади. Мусиқий безакчи эса Темур Раҳмонов. Демак Юлдуз Турдиевадан тез кунда яна бир нечта қўшиқлар премьерасини кутиб қолинг.