Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда

Сана: 01.12.2014 3831

Бундан бир неча йиллар аввал ҳам қўшиқлар куйлаган, аммо омма эътиборига ҳавола этмаган Саидмузаффар бугунги кунда шоу-бизнесда ўз ўрнини эгаллашга жиддий киришди. 

Ёшлигидан санъатга ихлос қўйган ёш истеъдод вакили ижодида илк яратган бир неча қўшиқларини сайтимизга тақдим этилди ва бу тароналар YouTube хизматининг PopcornUzTV каналига жойлаштирилди. Мазкур каналга ташриф буюрган ҳолда Саидмузаффарнинг илк ижодий ишлари билан танишишингиз мумкин. 

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда 

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда

Хонанда тез орада яна бир янги таронани тақдим этиш истагида. "Севги" дея номланган қўшиқ учун яқинда видеоклип ҳам суратга олинди. Видео Науфал Юнусхўжаев ва Қаҳрамон Агзамов режиссёрлиги остида тасвирга олинди.

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда 

Қаҳрамон Агзамов клипмейкер Дилмурод Агзамовнинг укаси бўлиб, бу унинг илк профессионал иши ҳисобланади. Клипни томоша қилиш орқали унинг истеъдодига ҳам баҳо бериш имкониятига эга бўласиз. 

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда 

Клип сюжет ҳамда трек йўналишида тасвирга олинди. Клипда бугунги кунда кўплаб видеоларда эсда қоларли қаҳрамонларни гавдалантираётган Тальат Йўлдошев ва Ширин Йўлдошева бош ролларни ижро этишди. Гўзал муҳаббат тасвирлари акс этган видео тез кунларда тайёр бўлиши кутилмоқда. Албатта видео сайтимиз орқали тақдим этилади. Хозирча эса суратга олиш жараёнидан олинган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда 

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда 

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда 

Ёш истеъдод вакили катта санъат оламига қадам қўймоқда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol