“Қўрқма юрак” янги сериалнинг суратга олиш жараёнлари давом этмоқда
Сана: 15.06.2021
1613
қайноқ
Аввалги хабарларимиз орқали продюсер Руслан Мирзаев бошлигида янги сериал суратга олинаётгани ва тасвирга тушириш жараёнлари ҳақида маълумот берган эдик. Бугунги кунга келиб, суратга олиш ишлари қизғин давом этмоқда. Қолаверса сериал номи ҳам аниқ бўлди. Кинолойиҳа “Қўрқма юрак” номини олди.
Ижодий жамоага эса яна икки маҳоратли кино ижодкорлар қўшилди. Улардан бири томошабинларнинг севимли актрисаси Райҳон Уласенова. Навбатдагиси эса бир неча фильмлар орқали кўпчиликка таниш актёр Отабек Маҳкамов. Эслатиб ўтамиз, “Қўрқма юрак” сериалида Саида Раметова, Жамила Ғофурова, Феруза Норматова, Азим Йўлдошев, Сардор Нозимов ҳам бош ролларни ижро этишмоқда. Режиссёр Шуҳрат Саломов.