"Бодомгулим" ёҳуд "Ия"

Сана: 10.07.2015 3909 қайноқ

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг сўнгги вақтларда яратаётган ҳар бир таронаси хит даражасига кўтарилиб, мухлислар қалбини забт этаётгани сир эмас. Бугун "Ўзбегим таронаси" радиосида премьера этилган яна бир янги ижод намунаси ҳам, хит қўшиқлар қаторидан жой олиши кутилаётган тароналардан, десак адашмаймиз. 

Радиомухлисларнинг илиқ муносабатларига лойиқ кўрилган мазкур композиция "Бодомгулим" деб номланган бўлиб, хонанданинг айтишича, у "Жамилахоним ёмонлар" таронасининг мантиқий давоми сифатида яратилган. Аввалига, нақоратда такрорланган "Ия" жумласидан ташкил топган қўшиқ номи "Бодомгулим" дея ўзгартирилди. 

"Бодомгулим" ёҳуд "Ия"

Мазкур композициянинг шеъри Аҳам Қаюм томонидан ёзилган, мусиқа ва аранжировкаси Учқун Шариповга тегишли. Тарона учун истеъдодли клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан маслаҳатлашган ҳолда антиқа сюжетли видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Комедия жанрида тасвирга олинадиган клипда бош ролни таниқли юлдуз, яъни аёл хонанда ижро этади, аммо унинг кимлиги ҳозирча сир. Видеоклип суратга олиш жараёнлари бошланиши билан албатта батафсил хабар берамиз, ҳозирча эса севимли хонандангиз Сардор Раҳимхоннинг навбатдаги янги таронасини тинглаб, завқланинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol