Озода Нурсаидова ҳамкасблари даврасида янги клип тақдимотини ўтказди

Сана: 22.10.2019 2628 қайноқ

Озода Нурсаидова ҳамкасблари даврасида янги клип тақдимотини ўтказди

Маълумки, халқимиз севган санъаткор Озода Нурсаидовага бир неча кун олдин эркин ижод қилиш учун рухсат берилган эди. Мазкур хушхабар ортидан эса, у янги ижод маҳсулини намойиш этиб мухлисларини икки карра қувонтиришни лозим топди. 21 октябрь куни пойтахтимизда жойлашган нуфузли меҳмонхоналардан бирида хонанданинг "Аждодлар" номли клипининг тақдимоти бўлиб ўтди. Хонанда ушбу клипининг тақдимотига барча ҳамкасблари, яқинларини ва ОАВ ходимларини таклиф қилди. Жумладан, тақдимотда Насиба Абдуллаева, Зулайҳо Бойхонова, Ботир Қодиров, Равшан Комилов, Жаҳонгир Отажонов, Севинч Мўминова, Лола, Лола Аҳмедова, Ҳулкар Абдуллаева, Шарқ гуруҳи, актёр ва актрисалардан Муяссар Бердиқулова, Райҳон Уласенова, Алишер Узоқов, Шаҳзода Муҳаммедова, Ситора Фармонова ва бошқа кўплаб санъат вакиллари, спорт юлдузлари, теле ва радиобошловчилар, режиссёрлар қатнашишди.
Эслатиб ўтамиз, Озода Нурсаидованинг "Аждодлар" клипи Шуҳрат Мавлонов томониан суратга олинган. Трек ва тарихий сюжетни ўз ичига олган клипда хонанда бир нечта тарихий образларда намоён бўлган.

Озода Нурсаидова ҳамкасблари даврасида янги клип тақдимотини ўтказди

 

Озода Нурсаидова ҳамкасблари даврасида янги клип тақдимотини ўтказди

 

Озода Нурсаидова ҳамкасблари даврасида янги клип тақдимотини ўтказди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol