Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Сана: 24.12.2013 5969 қайноқ

Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Туркиядаги «Turkvison» жонли ижродаги қўшиқлар танловида муносиб иштирок этиб, юртимиз довруғини янада кўтаришга ўз ҳиссасини қўшган ўзбек шоу-бизнесининг ёрқин вакиласи Нилуфар Усмонова бугун тонгда она юртимиз - Ўзбекистонга етиб келди.

Қишнинг изғирин кунларида қор ёғишига қарамасдан, Нилуфар Усмонованинг Тошкент Халқаро аэропортига кириб келиши барчага нилуфар гулларидек баҳор кайфиятини улашди.

Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Унинг севимли ҳамкасблари, дўстлари, яқинлари, қолаверса, Нилуфар Усмонова фан-клуби аъзолари уни Тошкентда тантанали равишда кутиб олди.

Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Бу эса ҳонандамиз учун ҳақиқий кутилмаган сюрприз бўлиб, Нилуфарнинг барча чарчоқлари чиқиб кетди ва бир олам қувонч бағишлади.

Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Popcorn.uz сайтининг фотомуҳбирлари бундай қувончли лаҳзаларни суратга олишга муваффақ бўлишди ва сиз ушбу фотосуратларни Popcorn.uz сайти орқали томоша қилишингиз мумкин.

Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Эслатиб ўтамиз, Нилуфар Усмонова «Turkvison» жонли ижродаги қўшиқлар танловида 24 та давлат вакиллари орасида тўртинчи бўлиб финалга чиқди ҳамда танлов лауреатига айланди.

Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Сайтимиз жамоаси номидан Нилуфар Усмоновани ушбу ғалаба билан яна бир бор чин дилдан муборакбод этамиз ҳамда келажакда бунданда юксак мукофотлар насиб этишини тилаймиз!

Нилуфарни Тошкентда кимлар кутиб олди?

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol